“Толибон” икки кишини футбол майдонида қатл қилди

Олам

image

Бугун, 22 февраль куни Афғонистонда қотилликда айбланган икки киши омма олдида қатл этилди. Бу ҳақда “АBC” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Али Лала қишлоғидаги футбол майдонида ўтказилган қатл маросимида Ғазни вилоятининг кўплаб аҳолиси иштирок этган. Бир кун аввал “Толибон” аъзолари икки кишининг қатл маросимини томоша қилиш учун аҳолини футбол майдонига йиғилишга чақирган. Марҳумлар беш ва етти йил аввал одам ўлдирганликда айбланган.

“Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода суд қарорини кўриб чиқиб, ўлим жазосини тасдиқлаган. 

Маълумот учун, ушбу воқеа “Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин содир бўлаётган тўртинчи оммавий қатл сифатида қайд этилган. Нашрнинг ёзишича, ўлим ҳукми ижросини томоша қилганлар орасида жиноятчиларнинг оила аъзолари ҳам бўлган. 

Маҳаллий нашрлар қатл жараёни оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатилишининг олдини олиш учун стадионга суратга олиш воситалари киритилмагани ҳақида ёзмоқда.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг