“Толибон” энди Ўзбекистоннинг ёғини ҳам қайтариб юборди
Олам
−
18 Январь
34376Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати Ўзбекистондан импорт қилинган 1680 та қутидаги ёғни сифатсиз деб топиб, ортга қайтариб юборди. Бу ҳақда "Толибон"нинг миллий озиқ-овқат ва фармацевтика идораси маълум қилди.
Қайд этилишича, тегишли чора Балх вилояти Миллий озиқ-овқат ва зираворлар бошқармаси томонидан амалга оширилган. Улар Ҳайратон портидан талаб қилинадиган стандартларга жавоб бермаган 1680 та қутидаги 5 литрли ёғни қабул қилмаган.
Бундан ташқари, “Толибон”нинг миллий стандарт бошқармаси Ҳайратон портидан 62 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть Ўзбекистонга қайтарилганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида ҳам “Толибон” 67 та цистернадаги, сентябрда эса бир вагон Ўзбекистон нефтини сифатсизлиги сабаб қайтариб юборганини айтганди. “Ўзбекнефтгаз” эса “Толибон”нинг даъволарини рад этиб, Ўзбекистондан жўнатилган нефть сифатли эканини таъкидлаган.
LiveБарчаси