“Толибон” доллар ва “антиквар”ларни Афғонистондан олиб чиқишни тақиқлади

Олам

image
“Толибон” бўйсунмас Панжшерга кира олмади north_east

“Толибон” бўйсунмас Панжшерга кира олмади

“Толибон” Афғонистондан доллар ва антиқа буюмларни олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда  “Интерфакс” нашри “Толибон” вакилига таяниб, хабар бермоқда.

"Фуқароларга Афғонистондан ер ва ҳаво йўли орқали доллар ва антиқа буюмларни олиб чиқиш тақиқланганини маълум қиламиз", деган “Толибон” ҳаракати вакили Вардак Алҳанафи.

Алҳанафи ўзининг Twitter'даги саҳифасида ёзишича, тақиқланган буюмларни олиб чиқмоқчи бўлганлар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. 

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг