“Толибон” BRICS саммитига боришни хоҳлаяпти
Олам
−
21 Сентябрь
2687Афғонистондаги "Толибон" муваққат ҳукуматида бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар ва бошқа расмийлар октябрь ойида Россиянинг Қозон шаҳрида бўладиган BRICS саммитида иштирок этишни сўраб, Москвага хат йўллаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, ариза хати Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковга Афғонистон Саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий номидан юборилган бўлиб, унда амалдаги Афғонистон ҳокимиятининг саммитда иштирок этиши муҳимлиги таъкидланган.
“Биз саммитда юқори даражадаги делегация, жумладан Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар ҳамда бошқалар қатори мен ҳам иштирок этишдан манфаатдормиз”, дейилади Азизийнинг Ушаковга йўллаган мактубида.
Нашрнинг ёзишича, ариза ҳақидаги маълумотни Афғонистондаги Россия бизнес маркази раҳбари Рустам Ҳабибуллин ҳам тасдиқлаган.
“Афғонистон ҳукумати 22-24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида мамлакат олий раҳбариятининг иштироки учун ёзма ариза топширди”, дейди у.
Маълумот учун, BRICS давлатлараро ассоциация бўлиб, ҳозирда тўққиз мамлакатни ўз ичига олади. Ассоциация номи илк беш аъзо давлатнинг инглиз тилидаги номлари биринчи ҳарфларидан тузилган.
Бугунги кунда BRICS аъзолари Бразилия, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, БАА, Россия, Эфиопия, Жанубий Африка мамлакатлари ҳисобланади. Ассоциациянинг навбатдаги XVI саммити 20-22 октябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи BRICS саммитида қатнашиши, Россия Президенти Владимир Путин Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосни ҳам саммитга таклиф қилгани, бироқ Аббоснинг саммитда иштирок этиши ҳозирча аниқ эмаслиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь