КХДР Ташқи ишлар вазири Россияга боради
Олам
−
16 Сентябрь
4247Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи Евросиё аёллар форуми ҳамда BRICS саммитида иштирок этиш учун Россия Федерациясига расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Россиянинг КХДРдаги элчихонаси маълум қилди.
“Халқ Республикаси Ташқи сиёсат идораси раҳбари Санкт-Петербургга боради ва у ерда 18-20 сентябрь кунлари тўртинчи Евросиё аёллар форуми ва BRICS саммитида иштирок этади”, дейилади элчихона хабарида.
Қайд этилишича, КХДР делегацияси Санкт-Петербургнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш мақсадида кенг маданий дастур ташкил қилинади. Сафар бугун, 16 сентябрь куни бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу билан учрашган эди. Бу учрашувлар аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин ташриф буюрган Пхеняндаги Кумсусан давлат қароргоҳида бўлиб ўтган. Шойгу ва Ким Чен Ин минтақавий ва халқаро вазиятга оид кенг кўламли масалаларни, шунингдек, КХДР ва Россия ўртасида хавфсизлик соҳасида ўзаро манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилган.
LiveБарчаси