“Толибон” БМТ санкция қўйган шахсларни ҳукуматга олди

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракати мамлакатнинг янгиланган ҳукумати таркибига БМТ санкциялари рўйхатига киритилган бир қанча шахсларни тайинлади.  

Бундан ташқари, янги ҳукумат таркибига бирорта ҳам аёл тайинланмаган. 

Таъкидланишича, янги тайинловлар “Толибон”нинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид томонидан эълон қилинган. Хусусан, Кончилик ва нефть саноати вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Шаҳобиддин Делавар ва унинг ўринбосари Ҳожи мулла Муҳаммад Исо Охунд БМТ санкциялари остида. 

Шунингдек, БМТ санкциялари остида Фавқулодда вазиятларга қарши кураш вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Аббос Охунд ва Олий назорат органи раҳбари вазифасини бажарувчи Қудратулла Жамол ҳам бор. 

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати вакиллари Афғонистонга қўшни давлатларнинг учинчи вазирлар йиғилишига таклиф этилиши ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг