“Толибон” биринчи афғон спорт автомобилини намойиш қилди
Технология
−
13 Январь 2023
14126Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати ўзининг биринчи спорт автомобилини намойиш қилди. Бу ҳақда “Тhe telegraph” нашри хабар берди.
Mada-9 деб номланган автомобиль ЭНТОП компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Автомобилнинг техник хусусиятлари ҳали ошкор этилмаган, бироқ машина кузов қисми учун Bugatti’дан, двигатели эса Toyota Corolla машиналаридан намуна олинган.
ЭНТОП компанияси раҳбари Муҳаммад Ризо Аҳмадий Mada-9 автомобили Афғонистоннинг жаҳон миқёсидаги обрўсини яхшилашга ёрдам беришига ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, машинани ясаш беш йил давом этган бўлиб, ўндан ортиқ ишчи жалб қилинган.
Шунингдек, компания автомобилни бу йилги Қатарда бўлиб ўтадиган Доҳа кўргазмасига қўйишни ҳамда унга электр двигатель ўрнатишни режалаштирмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь