“Толибон” АҚШнинг Афғонистондаги махфий қамоқхонасига кирди (видео)

Жамият 23787
image
-

“Толибон” АҚШ Мудофаа кучларининг Афғонистон ҳудудидаги махфий қамоқхонаси Баграмни қўлга олди. У шу номдаги Америка ҳарбий базаси ҳудудида жойлашган.

Толиблар қамоқхонада қолган маҳкумларни, жумладан ИШИД жангариларини ҳам озод қилган.

Маълумотларга кўра, қамоқхонада жами 600 га яқин маҳбус бўлган. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, бу ерда америкаликлар маҳбусларни қийноққа солган, баъзилар дош беролмай вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО кучлари Баграм базасини жорий йилнинг июль ойи бошида тарк этганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 587
Рейтинг: 3.1
t
×