“Толибон” Туркманистон билан чегарадаги вилоятни эгаллади. “Арқадағ” қандай чора кўради?
Олам
−
07 Июль 2021
24382Аввал хабар берганимиздек, Aфғонистон шимоли-ғарбий қисмидаги Бадғис вилоятининг барча туманлари “Толибон” назорати остига ўтди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.
Бадғис вилояти губернатори Хусаметтин Шемснинг айтишича, вилоятнинг фақатгина Туркманистон билан чегарадош маъмурий маркази — “Толибон” қўшинлари ҳужумига учраган Калайи-Нау шаҳри ҳукумат кучлари назорати остида қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, жанглар шаҳар чегараларида бўлиб ўтмоқда ва толиблар бир қатор маҳаллалар ҳамда қамоқхоналар ҳудудини эгаллаб олган. Aмалдорлар Бадғисни тарк этиш учун аэропортга йўл олган.
Aйни пайтда Aфғонистон Ички ишлар вазирлиги Бадғис вилоятида толибларга қарши туриш учун этарлича қўшин борлигига ишонтирмоқда. Бадғиснинг 7 та округи — Aб Кемер арафасида “Толибон” ҳаракати назорати остига ўтди.
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов эса Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиб, унда Бердимуҳамедов ва ҳарбий идоралар раҳбарлари қўшни Афғонистондаги беқарор вазиятни муҳокама қилиб, икки мамлакат чегарасида туркман қўшинларининг ҳарбий сафарбарлигини ошириш имкониятини кўриб чиқди.
Унда қуйидаги эҳтимолий чоралар муҳокама қилинган:
- чегарадан 130 километр масофада Мери ва Лебап велаятларида ракета учириш мосламаларини жойлаштириш;
- қўшимча ускуналар Марям-2 ҳарбий аэродромига ўтказилади: ҳужум самолётлари ва ҳарбий вертолётлар. Авиация гуруҳини бошқариш пункти ҳам шу ерда жойлашган бўлади;
- армияда моҳир юк машиналари ҳайдовчилари, шунингдек, танклар ва зирҳли транспортёрлар йўқ. Агар керак бўлса, ҳарбий техникани бошқариш учун 60 ёшгача бўлган юк машиналари, ёнилғи қуйиш танкерлари, прицеплари ва тез ёрдам машиналарини бошқариш тажрибасига эга бўлган фуқаро ҳайдовчилар жалб қилиниши мумкин.
Номаълум сабабларга кўра Гарригал, Сердар (собиқ Гизиларват), Бахарден, Каахка ҳудудларидаги Эрон билан чегарадаги ҳарбий қисмларни махсус кучлар қўшинлари билан мустаҳкамлаш таклиф қилинган.
Маълумот ўрнида, АҚШ ўз қўшинларининг 90 фоизини, аллақачон, Афғонистондан олиб чиқиб кетди. Бундан ташқари, Италия ва Германия ҳам ушбу мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетган. Хорижий қўшинларнинг мамлакатни тарк этиши “Толибон” ҳаракатига устунлик бермоқда ва улар бирин-кетин мамлакат туманларини эгаллаб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, республиканинг 50-70 фоизи толиблар қўлида.
Бу эса ўз навбатида Афғонистон ҳукумати қўшинларига қийинчилик туғдирмоқда. Улар толибларга қарши жангда вақти-вақти билан чекинишга ва ҳатто, қўшни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ҳудудларига қочиб ўтишга ҳам мажбур бўлмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 22 июнь куни 130 дан ортиқ афғон ҳарбийлари чегарадош Тожикистонга, 23 июнь куни эса уларнинг 53 нафари Ўзбекистонга қочиб ўтган. Кеча, 5 июль куни ҳам 1000 дан ортиқ Афғонистон ҳарбийлари “Толибон” жангариларининг ҳужуми сабаб қўшни Тожикистонга қочиб ўтди.
LiveБарчаси