“Толибон” Афғонистондаги постни бутунлай йўқ қилиб ташлади

Олам

image

Афғонистонда Толибон жангарилари Хилманд вилоятининг жанубидаги армия назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилди. Оқибатда 18 нафар аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 4 май куни TOLO News телеканали ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, портлаш кеча, 3 май куни кечқурун Наҳре Сераж туманида содир этилган. Афғонистон Миллий армияси ва Миллий хавфсизлик дирекцияси назорат пункти яқинида бомба юкланган машина портлатилган. Манбага кўра, назорат-ўтказиш пункти бутунлай йўқ қилинган.

Шу билан бирга, вилоят губернаторининг вакили Омар Звакнинг айтишича, беш нафар аскар ўлдирилган ва яна беш киши яраланган.

Аввалроқ, Афғон расмийлари “Толибон”нинг камида 100 аъзосини Кобулдаги қамоқхонадан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШ ва "Толибон" ўртасида тинчлик шартномаси тузилди. Унга кўра, АҚШ 135 кун давомида ўз қўшинларининг аксарият қисмини Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетиши, шнингдек, икки томон асирлар алмашинувини амалга оширишлари кераклиги белгилаб қўйилди.

Аммо сулҳдан бир неча кун ўтиб Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ушбу шартларга амал қилмаслигини, яъни "Толибон"га тегишли 5000 нафар асирларни озод этмаслигини маълум қилди. "Толибон" ҳам агар ушбу шарт бажарилмаса, Афғонистон ҳукумати билан музокаралар ўтказмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг