“Толибон” Афғонистонда турк ҳарбийлари қолишининг оқибатларидан огоҳлантирди

Олам

image

Туркия АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этиши фонида Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдириши ортидан “Толибон” ҳаракати расмий Анқарани огоҳлантирди. Ҳаракат Туркия Афғонистонга қўшин жойлаштириши мумкин эмаслигини таъкидламоқда.

“Dawn” нашрининг “Толибон” баёнотига таяниб хабар беришича, Туркиянинг бундай қарори “шошқалоқлик” ва мамлакат “суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузади” ҳамда унинг миллий манфаатларига ҳам зид.

“Туркия ҳукуматининг Қўшма Штатларнинг илтимосига ва қарорига биноан мамлакатимизга қарши тажовузни давом эттириш тўғрисида эълон қилиши бизда нафрат ва адоватни келтириб чиқаради ҳамда икки томонлама муносабатларга путур этказади”, дейилади ҳаракат баёнотида.

"Толибон" раҳбарлари “Aфғонистонда хорижий кучларнинг борлиги, мамлакат номидан қатъи назар, тажовузкорлик эканлигини ва узурпаторларга 1500 афғонистонлик олимлар берган фатво асосида муомала қилинишини” таъкидладилар.

Аввалроқ, “Толибон” Афғонистонда сулҳга эришиш шартини маълум қилиб, бунинг учун томонлар сиёсий келишувга эришиши кераклигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

798

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг