“Толибон” Афғонистонда сулҳга эришиш шартини айтди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати сиёсий келишувга эришилгандан сўнг Афғонистон ҳукумати билан сулҳга рози бўлади. Бу ҳақда ҳаракатнинг сиёсий офиси вакили Суҳайл Шоҳин маълум қилди.

Шоҳин афғонлараро музокаралар Доҳа келишуви асосида ўтаётганини қўшимча қилган. Унга кўра, томонлар аввал можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни муҳокама қилади ва шундан кейингина ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлайди.

“Аммо биз ҳамон сиёсий йўл харитаси бўйича музокаралар жараёнидамиз”, деган “Толибон” вакили.

Қўшни Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

535

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг