“Толибон” Афғонистонда коррупция устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон муваққат ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб хавфсизликни таъминлаб, коррупцияни бартараф этишга эришди. Бу ҳақда “Толибон” ҳукумати Бош вазири Муҳаммад Ҳасан Охунд Рамазон ҳайити муносабати билан қилган мурожаатида айтган.

“Афғонистон Ислом Амирлиги (АИА, “Толибон” қўллаган давлат номи) бутун мамлакат бўйлаб хавфсизликни таъминлаб, душманларнинг барча айёрона режаларини барбод қилди. Мамлакатимиздаги барча муассасаларда порахўрлик ва ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилди”, дейди у.

Шунингдек, 19 апрель куни “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Рамазон ҳайити муносабати билан қилган мурожаатида Афғонистон бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиш ниятида эмаслигини ва бошқа давлатлар ҳам уларнинг ишига аралашмасликларини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ “Толибон” афғон аёлларига нисбатан қўллаган янги тақиқлар ҳақида батафсил ушбу видеолавҳада ҳикоя қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг