“Толибон” Афғонистон ва Покистон чегарасида муҳим объектни эгаллади

Олам

image

“Толибон” ҳаракати Афғонистон-Покистон чегарасида, Қандаҳон яқинидаги Спин-Болдак назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олди. Бу ҳақда “BBC News” хабар берди.

Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда айтилишича, толиблар ўз байроғини икки давлат ўртасидаги муҳим чегара ўтиш пунктига ўрнатган. Шунингдек, “Толибон” вакиллари Покистон чегарачилари билан суҳбатлашаётгани ҳам акс этган.

Aфғонистон расмийлари чегара пости эгаллаб олинганини рад этмоқда. Шу билан бирга, Покистон расмийлари BBC News’га чегара ўтиш жойи Толибон томонидан назорат қилинаётганини тасдиқладилар.

Қўшни Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг