“Толибон” “ҳар йилги баҳорий ҳужумлари” бошланганини эълон қилди
Олам
−
12 Апрель 2019
11011Бугун, 12 апрель куни “Толибон” ҳаракати “Афғонистонда ҳар йилги баҳорий ҳужумлари” бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” нашри “Толибон” баёнотига асосан хабар берди.
“Афғонистоннинг катта қисми душмандан озод қилинган бўлса ҳам хорижий оккупацион кучлар бизнинг исломий давлатга ҳарбий ва сиёсий таъсир кўрсатишда давом этяпти. Бизнинг мақсадимиз ҳали амалга ошмади”, дейилган ҳаракат баёнотида.
“Толибон”нинг “ҳар йилги баҳорий ҳужумлари” ҳарбий ҳаракатлар бошланганини англатади. Бироқ сўнгги йилларда ҳаракат жангарилари ва Афғонистон ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар қишда ҳам олиб бориляпти.
Аҳамиятлиси шундаки, “Толибон”нинг баёноти Афғонистонда тинчлик музокаралари арафасида эълон қилинди. Конференция жорий йилнинг 14-15 апрель кунлари Қатарда бўлиб ўтади. Унда Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” вакиллари иштирок этиши кутиляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь