Толиблар Дўстумнинг уйида қандай яшаётгани намойиш қилинди (видео)

Олам

image

“The New York Times” нашри Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Абдул Рашид Дўстумнинг саройини эгаллаб олган “Толибон” жангарилари ҳаётидан лавҳалар кўрсатди.  

“Гарчи шаҳарда яшасам ҳам, бундай жойни биринчи марта кўришим”, деган толиблардан бири уйдаги ҳовуз ва саунани кўрсатиб. 

Яна бир жангари журналистларга душман ҳужум қилганда сақловчи тутун гранатасини кўрсатган.

“Биз бутун умр тоғларда ва чўлларда яшадик. Бизнинг одамларнинг ейишга ҳеч нарсаси йўқ, улар қурол билан яшайди. Бизнинг сиёсатчиларимиз, ҳокимиятда бўлган бой ва қудратли кишиларимиз одамларнинг қонини тўкиб, ўзлари учун шундай уйлар қурган”, деган уйнинг янги “соҳиблари”. 

Таъкидланишича, у ерга 150 га яқин одам кўчиб келган.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

1434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг