Токио Олимпиадасида энг катта сенсация кузатилди

Спорт 9856
image

Токио Олимпиадасининг энг катта сенсацияси бадиий гимнастика баҳсларида содир бўлди. Гап шундаки, индивидуал кўпкураш бўйича ғолиблик россиялик бўлмаган спортчига насиб этди. Исроил вакиласи 20 ёшли Лина Ашрам Россия гимнастикачиларининг 20 йиллик рекордига барҳам бериб, олтин медалга эга чиқди.

Шахсий мусобақаларда асосий фаворит сифатида опа-сингил Дина ва Арина Аверина кўрилаётган эди. 

Шу кунга қадар, Арина Аверина тўрт марта Жаҳон ва тўққиз бор Европа чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Дина Аверина, 13 карра Жаҳон, 10 карра Европа чемпиони ҳисобланади.

Беллашувларнинг дастлабки кунида кутилганидек, россияликлар дастлабки икки ўринни банд этган эдилар. Исроиллик спортчи эса 3-поғонада бораётганди. 

Аммо медаллар топшириладиган кунда вазият кескин ўзгарди: Аршам ҳалқа ва булава дастурида ғалаба қозонди, тўп ва тасма билан бажарилган машқларда эса иккинчи натижани қайд этди. У умумий ҳисобда 107.800 балл тўплади. Дина Аверина 107,650 балл билан иккинчи бўлди. 

Аршам финалда тасмани қўлидан тушириб юборган эди, лекин бу ҳолат ҳакамларнинг баҳосига таъсир ўтказмади. Шу сабабли россияликлар дарҳол апелляция ҳам беришди. Бироқ, натижа ўзгаришсиз қолди.

Шу тариқа, 1996 йилги Олимпия ўйинларидан буён илк марта бадиий гимнастика бўйича яккалик баҳсларида россиялик бўлмаган спортчи ғалаба қозонди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 410
Рейтинг: 2.9
t
×