Токио Олимпиадаси 2021 йилда ҳам бўлмаслиги мумкин
Спорт
−
28 Апрель 2020
5636Токио Олимпия ўйинлари 2021 йил ҳам ўтказилмаслиги мумкин. Агар 2021 йилгача коронавирус пандемияси жиловланмаса шу қарорга келинишига мажбур бўлинади. Бу ҳақда мусобақанинг ташкилий қўмитаси раиси Ёширо Мори маълум қилди.
“Бундай ҳолда, ўйинлар бекор қилинади. Илгари Олимпиада ўйинлари фақат уруш туфайли бекор қилинган эди, аммо бу сафар биз кўринмас душман билан курашмоқдамиз“, дейди Мори.
Унинг фикрича, ўйинларда пандемия устидан қозонилган ғалабани нишонлаши керак, шунда улар аҳамиятли бўлади. Шундагина ўйинлар спортчи ва томошабинларга татийди.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни, Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги Олимпия ўйинлари коронавирус пандемияси даврида бир йилга қолдирилганлиги маълум бўлди. Мусобақа бошланишини кечиктириш ғояси Япония ҳукуматига тегишли. 26 март куни ташкилотчилар мусобақани ўтказиш учун қанча пул тўлаши ҳақида маълумот берди. Йўқотишлар 2,7 миллиард долларга баҳоланди.
LiveБарчаси