Токио-2020: Ўзбекистоннинг сўнгги юнон-рум курашчиси ўз рақибини билиб олди
Спорт
−
02 Август 2021
4495Токио-2020 Олимпиадасининг юнон-рум кураши бўйича -87 кг вазн тоифасида эртага, 3 август куни ўтказиладиган беллашувларга қуръа ташланди.
“Makuhari Messe Hall” аренада бўлиб ўтувчи баҳсларда ўзбекистонлик тажрибали юнон-рум курашчи Рустам Ассакалов Токио-2020 Олимпиадаси ғолиблиги учун гиламга чиқади. Ассакалов ушбу вазнда 3-рақамда сараланган.
У фаолияти даврмида жаҳон чемпионатларида икки бор совриндор бўлган. Осиё чемпиони, Осиё ўйинларида бир марта олтин ва кумуш медални қўлга киритган. 37 ёшли Ассакалов 1/8 финалда қуръа натижасига кўра, 27 ёшли грузиялик Лаша Гобадзега қарши баҳс олиб боради.
Маълумот ўрнида, юнон-рум кураши бўйича 4 нафар ўзўбекистонлик спортчи Олимпиада лицензиясини қўлга киритган. Бунга қадар, Элмурод Тасмуродов ва Муҳсинжон Абдуллаев мусобақани тарк этган бўлса, Жалгасбой Бердимуродовда бронза медаль учун курашиш имконияти сақланиб турибди. Бунинг учун, Бердимуродовни мағлуб этган Чалян Карапет финал йўлланмасини қўлга киритиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь