Токио-2020: Шоҳсанамхон Тошпўлатова финалга йўл олди

Спорт

−

image

Бугун, 30 август куни Токио Паралимпиадасининг S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда икки нафар ўзбекистонлик спортчи – Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова иштирок этди. Тошпўлатова 2:30,42 дақиқа кўрсаткични қайд этиб, маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, Мирзоҳидова 2:40,44 дақиқа натижа билан 5-ўринда келди. 

Шоҳсанам Тошпўлатова финалга йўл олди. Аёллар ўртасида S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича финал баҳси бугун, 30 август куни Тошкент вақти билан соат 15:42 да бошланади.

Шунингдек, эркаклар ўртасида Фирдавсбек Мусабеков 2:18,78 дақиқа натижа кўрсатиб, маррага 5-бўлиб етиб келди ва саралашдан ўта олмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясига илк медални сузувчи Ислам Асланов келтирган эди. У 100 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг