Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 11 та олтин медаль билан якунлади
Спорт
−
06 Декабрь 2021
3699Бугун, 6 декабрь куни Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларининг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та олтин медалга эга чиқишди.
Жумладан, пара сузишнинг “S 8” классида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича эркаклар ўртасида Азизбек Бойназаров 1 дақиқа 21.39 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, пара пауэрлифтинг бўйича эркаклар ўртасида 65 кг вазн тоифасида Шерали Аҳмедов 138 кг тошни ўзига бўйсундирди ва олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, сузувчи Азизбек Бойназаров мусобақа давомида 3 та олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларини 11 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза, жами 18 та медаль билан якунлашга муваффақ бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь