Токио-2020: Шариф Ҳалилов бронза медални қўлга киритди
Спорт
−
29 Август 2021
4554Бугун, 29 август куни пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шариф Ҳалилов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали учун бразилиялик Тенерио да Силвага қарши татамига чиқиб, ғалаба қозонди.
“Олтин очколар”га қадар давом этган баҳсда Ҳалилов тажрибали рақибини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва бронза медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Шариф Ҳалилов 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Паралимпия делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза.
LiveБарчаси