Токио-2020 Олимпиадасига борадиган спортчиларни эмлаш бошланди

Спорт 2277
image
-

Бугун, 7 май куни Ўзбекистоннинг Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган делегацияси вакилларини коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланди. Тадбирни пара-сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари бошлаб беришди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.

Жараён МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида бўлиб ўтган.

Даставвал терма жамоанинг 11 нафар вакилидан қон таҳлиллари олиниб, уларнинг организми эмлаш учун қай даражада тайёрлиги кўздан кечирилган. Таҳлилий натижалар якунига кўра, 3 нафар спортчи ва 2 мураббийда эмлаш жараёни амалга оширилган. Делегация аъзоларидан биринчи бўлиб, мураббий Равшан Алимов эмланган.

Таъкидланишича, делегацияни эмлаш жараёнида “Спутник V” вакцинасидан фойдаланилмоқда. Йўриқномга кўра, вакцина 21 кун оралиғида 2 компонентда қабул қилинади.

Режа бўйича делегация аъзоларини эмлаш 1 июнга қадар давом этади ва бу жараённи бокс бўйича терма жамоа вакиллари якунлаб беришади. Умумий ҳисобда 250 нафар вакилни эмлаш кўзда тутилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.2
t
×