Токио 2020: марокашлик боксчи жангда “Тайсон услуби”ни қўллади (видео)

Спорт

image

Бокс бойича -91 кг вазн тоифасида ўтказилган жанглардан бирида қизиқ ҳолат рўй берди. Марокашлик боксчи Юнус Баaла “Майк Тайсон услуби”да Янги Зеландия вакили Девид Ньикенинг қулоғини тишламоқчи бўлди.

1/8 финалнинг учинчи раундида Баала рақибининг қулоғини тишлашга ҳаракат қилган эди, аммо  рефери Нелка Тампу бу ҳолатни пайқамади ва жанг тўлиқ давом этди. Якунда Девид Ньика Юнус Баaлани ҳакамларнинг қарорига кўра мағлубиятга учратди. 

Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон 1997 йил 28 июнда WBA чемпионлик камари учун АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган жангда британиялик Эвандер Холифилднинг қулоғини узиб олган ва шундан бери, бундай ҳолатлар “Тайсон услуби” сифатида эсланади.

Маълумот ўрнида, ушбу вазнда Ўзбекистон номидан Олимпиада баҳсларида иштирок этган Санжар Турсунов жазоирлик Абделҳафид Бенчаблага имкониятни бой берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санжар Турсунов Бокс Токио-2020 Майк Тайсон услуби Юнус Баaла Девид Ньике

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг