Тоғли Қорабоғга 25 мингга яқин аҳоли қайтиб келди

Олам

image

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Президенти Арайик Арутюнян Ереванда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашув пайти 25 кун ичида  25 минг киши минтақага қайтиб келганини айтди.

“Ватандошларимизнинг Қорабоғга қайтиши жуда тез суръатларда давом этмоқда. Хусусан, беш кун ичида 25 минг киши Ватанга қайтиб келди. Ушбу маълумотлар бизнинг рўйхатга олиш марказимизга тегишли”, деди Арутюнян.

Қорабоғ раҳбарининг сўзларига кўра, жараён давом этмоқда. “Албатта, йўллар ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Биз буни муҳокама қиламиз”, деди Арутюнян. Унинг қўшимча қилишича, биринчи босқичда Қорабоғда уйи бўлган ватандошлар қайтиб келишади, қолганлари уларни жойлаштириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконияти бўлиши учун босқичма-босқич қайтиб келишади. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ереванда фаолият юритаётган тезкор штаб Қорабоғ аҳолисининг Арманистонда бўлиши ва коммунал хизматлар учун сарфланган харажатларни қоплашга ҳаракат қилади.

Пашинян Қорабоғдаги нормал ҳаётни тиклашга куч сарфлаш, у ердаги ватандошларнинг қайтиб келишини таъминлаш ва улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлади. Унга кўра, энг муҳим вазифалар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, бедарак йўқолганларнинг тақдирига ойдинлик киритишдир.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия, Озарбайжон Президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар. Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб олган позицияларида тўхташади, кейин бир қатор минтақалар Баку назорати остига ўтади. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро маҳбуслар алмашинувини аллақачон бошлади. 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги  бўйлаб жойлаштирилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган мухолифат фаоллари 20 ноябрь куни тушдан кейин Ереваннинг бир нечта марказий кўчаларини тўсиб қўйди. 

Кейинчалик, Озарбайжон ва Арманистон чегараларига Россиянинг қўшимча кучлари киритилиши маълум қилинди.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қорабоғ

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг