Тоғда қолиб кетган метеорология ходими вертолётда эвакуация қилинди (видео)

Жамият

image

Угам-Чотқол тоғ тизмасида қолиб кетган метеорологик станция ходими ҳарбийлар кўмагида вертолётда муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 5 январь куни Ўзгидромет раҳбарияти томонидан Мудофаа вазирлигига Угам-Чотқол тоғ тизмасининг бориш қийин бўлган, мураккаб рельефга эга ҳудудида жойлашган “Ойгаинг” юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида хизмат олиб бораётган ходими оғир аҳволда қолганини маълум қилиб, уни Ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида эвакуация қилиш зарур эканлиги билдирилган. 

Вазирликка кўра, шундан сўнг Ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув вертолёти ёрдамида тунги вақтда қутқарув тадбирлари амалга оширилиб, ходим тезкорлик билан Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган ва шифокорлар томонидан унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг сентябрь ойида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги тоғга сайрга чиққан ўзбекистонлик йигит дарадан йиқилиб, ҳалок бўлган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация ходими метеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг