ТИВ Россияда қийин вазиятга тушиб қолганларга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Хорижда вафот этган ўзбекистонликларга Ҳукумат томонидан ёрдам кўрсатиладими? Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум берди. 

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошлар жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади. 

“Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз Россия Федерациясидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонасига ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз тафсия этилади”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун: 

Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2). 

Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67. 

Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй. 

Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам:  16,  17). 

Telegram канали: @migration_uz.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар ва айрим халқаро оммавий ахборот воситаларида Россия Федерациясида кўча тозаловчи бўлиб ишлаган ва томдаги қорни кураётганда йиқилиб вафот этган ўзбекистонлик мигрантнинг қариндоши томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўлланган эди. У давлат раҳбаридан Ҳукумат чет элда вафот этган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш учун амалий ёрдам беришини сўраган.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи-ишлар-вазирлиги Мигрантлар Бандлик-ва-меҳнат-муносабатлари-вазирлиги

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг