ТИВ Қозоғистондан қайтаётган фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирди

Жамият

image

Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатга ўтказилмоқда. Бу ҳақда Республика ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида карантин режимининг енгиллаштирилганлиги муносабати билан фуқаролар Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктига келишмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси чегара ва санитар-эпидемиологик хизматларининг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида ҳамюртларимизни мамлакатимиз ҳудудига карантин чораларига амал қилган ҳолда ўтказилмоқда.

Бош консулхона “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларини маълум тўлов эвазига давлатлараро чегарани кесиб ўтишда кўмаклашишни таклиф қилувчи турли шахсларга мурожаат қилмасликка яна бир бор чақиради“, дейилади ТИВ хабарида.

Одатдаги тартибда фаолият кўрсатаётган “Жибек Жоли” – “Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пунктида ҳозирда Олма-отадаги Бош консулхонанинг ходими ишламоқда ҳамда Ўзбекистон фуқароларига зарур консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатмоқда.

Қозоғистоннинг Олма-ота ва Чимкент шаҳарлари, Олма-ота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини айтилган: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборининг дамбаси ўпирилиши сабаб келиб чиққан фавқулодда вазият барқарорлашгандан сўнг, Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани очилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, ТИВ рус-қозоқ чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликлар қайтарилиши ҳақида ҳам маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг