ТИВ Қозоғистондаги ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
Жамият
−
06 Январь 2022
14354Ўзбекистон Қозоғистондаги фуқаролари ва талабалари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.
Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин”, дейилади ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 январь Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь