ТИВ Форс кўрфазидаги воқеалардан сўнг дунё ҳамжамиятига чақириқ билан чиқди
Жамият
−
17 Май 2019
3211Ўзбекистон Республикаси Форс кўрфазида юз бераётган, кўрфаз давлатлари муносабатларининг ёмонлашувига сабаб бўлувчи провокаицон ҳаракатлардан ташвишда эканини билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотини эълон қилди.
"Ўзбекистонда “Saudi Aramco” Саудия давлат компаниясига тегишли иккита нефть насос-компрессор стансиясига қарши учувчисиз қурилмалар акциялари ташвиш билан қабул қилинди", дейилади вазирлик баёнотида.
Қайд этилишича, мазкур провокациялар нефть станцияларида ишловчи инсонлар ҳаётига жиддий таҳдид солади. Вазирлик дунё ҳамжамиятини барқарор нефт етказиб беришга ва дунё иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи шу каби ҳаракатларга бундан кейин йўл қўймасликка чақирди.
Маълумот учун, 14 май куни Ямандаги исёнчи хусийларга тегишли дронлар Саудия Арабистони давлат компаниясининг нефть объектларига ҳужум қилганди.
Саудия Арабистони Ҳукумати мамлакатдаги нефть қувурларига ҳужумлар нафақат қиролликка қарши қаратилган, балки бутун жаҳон иқтисодиётининг хавфсизлигига таҳдид солаётганини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь