“Тинчлик учун”. Исроил ва Ливан ўртасидаги самарасиз сулҳ яна 45 кунга узайтирилди

Олам

image

Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ яна 45 кунга узайтирилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Томми Пиготт маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, амалдаги ўт очишни тўхтатиш режими 17 май куни якунланиши керак эди. Энди эса музокаралар 2–3 июнь кунлари давом эттирилади. Шунингдек, 29 май куни Пентагонда икки давлат ҳарбийлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.

Томми Пиготтнинг таъкидлашича, ушбу музокаралар икки давлат ўртасида мустаҳкам тинчликка эришиш, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олиш ҳамда умумий чегара хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

14 апрель куни Вашингтонда Исроил ва Ливан вакиллари ўртасида 1993 йилдан бери илк тўғридан тўғри музокаралар ўтказилган эди. Унда икки давлатнинг АҚШдаги элчилари иштирок этган.

16 апрель куни Дональд Трамп Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганини эълон қилган. Бироқ, Исроил мана шу муддатда ҳам ўз сўзида қанчалик туришини исботлаб қўйди. Жорий йилнинг 7 май куни Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги сулҳ кучга кирганидан бери илк бор Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрут чеккасига авиазарба берди. АҚШ ҳужум ҳақида олдиндан хабардор қилинган ва бунга розилик берган.

Шу билан бирга, 10 май куни Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичидаги Исроил ҳужумлари 51 кишининг ўлимига сабаб бўлгани, улар орасида икки нафар тиббиёт ходими ҳам борлиги ҳақида хабар берди.

Умуман олганда , 16 апрель куни кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувидан буён Ливанда 552 киши ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг