Тинчлик излаб йўлга чиққанлар. Греция қочоқларни отишма билан кутиб олди (фотогалерея)
Олам
−
04 Март 2020
10435Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 февраль куни Идлибда 34 турк аскарининг ўлдирилиши Туркия ва Сурия Ҳукумати ўртасидаги зиддиятларни энг хавфли даражага олиб чиқди.
Бу орада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатдаги суриялиқ қочоқларни ортиқ ушлаб тура олмаслиги, чегараларини, жумладан Грецияга чегарасини очиб юборишини айтганди. Кўп ўтмай чегара очилди. Эрдўған Европа Иттифоқи ўз ваъдасида турмагани учун шундай қарорга келганини маълум қилди.
Бугун, 4 март куни Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Туркиядан Греция тупроқларига кўчиб ўтган қочоқлар сонини маълум қилди. Унинг қайд этишича, бугунгача қарийб 136 минг киши Туркиядан Грецияга ўтган.
Аммо, Европа, хусусан Греция қочоқларни қучоқ очиб кутиб олгани йўқ. Туркия билан чегарадаги нейтрал зонада қочоқларга қарата Греция ҳарбийлари томонидан ўқ узилди. Натижа бир киши ҳалок бўлди. Беш киши яраланди.