Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Олам

image

Бангладешда Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Dhaka Тribune” хабар берди. 

Унга кўра, Дакка суди 83 ёшли  Муҳаммад Юнусни меҳнат қонунчилигини бузганликда айблаб, кеча, 1 январь куни олти ойга озодликдан маҳрум қилган.

Муҳаммад Юнус қамоққа олинган куннинг ўзида суд қароридан сўнг гаров эвазига қўйиб юборилган. Маҳкумга Бангладеш Олий судига шикоят қилиш учун бир ой вақт берган.

Нобель совриндорига қамоқ жазосидан ташқари қўшимча моддалар бўйича 5 минг така (45 доллар) ва бошқа модда бўйича 25 минг така (227 доллар) миқдорида жарима ҳам белгиланган. 

Маълумот учун, Муҳаммад Юнус 2006 йилда иқтисодиётни ривожлантириш, Бангладеш қишлоқларидаги камбағалларга микрокредитлар тарқатиш борасидаги фаолияти учун Тинчлик учун Нобель мукофотига сазовор бўлганди. Кўп ўтмай, мамлакат бош вазири Шайх Ҳасина Муҳаммад Юнусни камбағалларни молиявий қулликда айблади (улар олинган кредитлар учун йилига 20% фоиз тўлашлари керак эди). 2022 йилда коррупцияга қарши кураш комиссияси лауреатнинг хайрия жамғармаларини тинтув қилишни бошлаган.

Муҳаммад Юнус билан бирга меҳнат қонунчилигини бузганликда айбланган яна уч киши, жумладан Grameen Telecom компанияси бош директори Ашрафул Ҳасанга ҳам олти ой қамоқ жазоси ва жарима тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда сиёсий маҳбус, ҳуқуқ ҳимоячиси ва Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Наргис Муҳаммадийнинг мукофот олганидан кейинги илк суди бўлиб ўтиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нобель мукофоти Муҳаммад Юнус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг