“Time” юзйилликнинг 100 аёлини саралади

Олам 4703
image

Дунёга машҳур “Time” журнали 1920 йилдан кейинги даврда яшаб ўтган ва дунё ривожланишига ҳисса қўшган 100 нафар аёл рўйхатини тузди.

Қайд этилишича, 72 йил давомида “Time” фақат “Йил эркаги”ни эълон қилиб келган. Баъзи истиснолар билан булар доим президент, бош вазир ёки ишлаб чиқариш магнати бўлган.

1999 йилга келиб, “Йил эркаги” ўз ўрнини “Йил одами”га бўшатиб берган. Исм ўзгаргани билан кўп ҳолларда танлов бир хил бўлиб қолаверган.

“Йилнинг 100 аёли” лойиҳаси доирасида биз сояда қолиб кетган обрўли аёллар рўйхатини туздик. Унга эркаклар танлйдиган лавозимларда ишлаган аёллар масалан, дунё етакчилари Голда Меир ва Коразон Акино. Рўйхатдаги кўпчилик аёллар фаоллиги ва маданият орқали ҳурмат топган”, дейилади хабарда.

“Time” бош муҳаррири Нэнси Гиббснинг ёзишича, бу лойиҳа гендер тенглик бўлмаган тизимда аёллар қандай қилиб ҳокимиятни сақлаб қолганини ўргатишини айтиб ўтган. 

Бу лойиҳа доирасида 89 та янги муқова тайёрлаш керак бўлган. Дастлаб 600 тнафар аёл рўйхати шакллантирилган. Кейин ҳар бир йил учун биттадан танлаб олинган. 

Нуфузли аёллар юзталигига франциялик модельер Коко Шанель, актриса Мэрилин Монро, мексикалик рассом Фрида Кало, АҚШнинг собиқ биринчи хонимлари Элеонора Рузвельт, Жаклин Кеннеди, Ҳиллари Клинтон ва Мишель Обама, америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Дэвис, Ҳиндистоннинг ягона аёл бош вазири Индира Ганди, Буюк Британия Бош вазири – “Темир аёл” Маргарет Тетчер, ОИВнинг очилишида иштирок этган франциялик вирусолог Франсуаза Барре-Синусси, малика Диана, ёзувчи Жоан Роулинг, қўшиқчи Мадонна, сиёсатчи Нэнси Пелоси, Британия қироличаси Елизавета II, Германия канцлери Ангела Меркель, эко-фаол Грета Тунберг киритилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×