“Time” йил спортчисини аниқлади

Спорт

image

АҚШнинг “Time” журнали “Лос-Анжелес Лейкерс” форварди Леброн Жеймсни “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб топди

Таъкидланганидек, 2020 йилда 35 ёшли спортчи Калифорния жамоасини 17-марта Миллий баскетбол ассоциацияси чемпионлигига олиб чиққан. 

Бундан ташқари, журналистлар Жеймснинг фаол фуқаролик позициясини алоҳида таъкидлаган. Баскетболчи АҚШдаги ирқий тенгсизликка қарши курашган ва америкаликларни жорий йил 3 ноябрда ўтказилган президентлик сайловларида сайлов участкаларига жалб қилган. 

Нашрга кўра, Жеймс жорий йилда унга ҳеч ким тенг кела олмаслигини исботлаган.
 
Маълумот учун, Жеймс жорий йилнинг октябрь ойида Миллий баскетбол ассоциацияси плей-офф босқичи финал сериясининг энг қиммат ўйинчиси деб топилган. У ассоциациянинг тўрт карра чемпиони. Тўртинчи маротаба баскетболчи финал серияда энг қиммат ўйинчи совринини қўлга киритди ва тарихда уч хил жамоа билан ушбу совринни олган биринчи баскетболчи бўлди.

Шунингдек, “Time” АҚШ Президенти ва вице-президенти сифатида сайланган Жо Байден ва Камола Харрисни "Йил одами-2020" деб топди

Аввалроқ, “Time” журнали ўз тарихида илк бор “Йил боласи” номинациясини эълон қилгани ҳақида маълум қилган эдик

Шунингдек, нашр 2020 йилни ҳозирги авлод учун дунё тарихидаги энг ёмон йил деб эълон қилди


Мақола муаллифи

Теглар

йил спортчиси

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар