Тилга эрк бериш эффекти: Зеленский Украинанинг Қозоғистондаги элчисини лавозимидан олди
Олам
−
19 Октябрь 2022
13430Украина Президенти Владимир Зеленский Пётр Врублевскийни Украинанинг Қозоғистондаги элчиси лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Президент маъмурияти сайтида эълон қилинган фармонда айтилган.
“Врублевский Пётр Юрьевич Украинанинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилсин”, дейилади Украина давлати раҳбарининг фармонида.
Сентябрь ойи охирида Украинанинг Нур-Султондаги элчиси Пётр Врублевский Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, дипломатга россияликларни ўлдиришга чақириқлар юзасидан норозилик билдирилди.
Қозоғистон томони бундай баёнотларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ва хорижий давлат элчиси фаолиятига мос келмаслиги юзасидан ўз позициясини билдирди.
Врублевскийнинг интервьюсидан парча жорий йилнинг 22 август куни ўзининг Telegram-каналида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова томонидан эълон қилинди. Ушбу видеода Врублевский Украина иложи борича кўпроқ русларни ўлдирмоқчилигини айтади. Шунингдек, у шундай деди:
“Биз ҳозир русларни қанчалик кўп ўлдирсак, бизнинг болаларимиз уларни шунча кам ўлдиришлари керак бўлади”.
Кейинроқ Қозоғистоннинг Москвадаги элчиси Ермек Кошербаев кеча, 18 октябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, у ерда 8 сентябрь куни жанжал билан Киевга жўнаб кетган Украинанинг Қозоғистондаги элчиси Пётр Врублевский атрофидаги вазиятнинг ривожланишидан норозилигини билдирган.
LiveБарчаси