Тихановская энди Ангела Меркель билан кўришади

Олам

image

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Германия Канцлери Ангела Меркель Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская билан Берлинда учрашади. Бу ҳақда Германия Ҳукумати вакили Ульрике Деммер маълум қилди.

Маълум бўлишича, улар Беларусда ўтказилган президентлик сайловларидан кейинги вазиятни муҳокама қиладилар.

Қайд этиши керакки, Европа Иттифоқи, шу жумладан Германия ҳам Александр Лукашенконинг президентлик сайловларидаги ғалабасини тан олмади ва уни қонуний Президент деб ҳисобламаяпти.

Маълумот учун, 29 сентябрь куни Тихановская Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашганди. Уларнинг суҳбати Литвада бўлиб ўтганди. Учрашув якунлари бўйича Тихановская Франция Президенти Беларусдаги сиёсий инқирозни ҳал қилишда барча имкониятларни ишга солишга ваъда берганини айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, Макрон Беларусь Президенти Александр Лукашенкодан ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этишга чақирганди.  Бунга жавобан Лукашенко унинг ўзи нўноқ сиёсатчи эканини ва мамлакатидаги намойишлар билан шуғулланиши кераклигини айтганди.

Беларусда деярли 60 кундан бери оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Уларнинг иштирокчилари Лукашенкодан истеъфога чиқиш, янги сайловлар ўтказиш ва намойишчиларни шафқатсиз равишда ҳайдаган кучишлатар тизим ходимларини жазолашни талаб қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг