Менга кет дегунча, ўзинг кет – Лукашенко Макронга жавоб қайтарди

Олам 19581
image

Хабарингиз бор, аввалроқ, Франция Президенти Эммануэль Макрон Александр Лукашенко ўз ихтиёри билан Беларусь Президентлигидан истеъфо бериши кераклигини айтиб чиққанди. Лукашенконинг жавоби узоқ куттирмади. 

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Макроннинг лавозимини ўз ихтиёри билан тарк этиш ҳақидаги даъвосига жавобан Франциянинг ички ишлари билан шуғулланишни маслаҳат берди. Бу ҳақда Лукашенконинг матбуот котиби Наталья Эйсмонт маълум қилмоқда. 

"Мен тажрибали сиёсатчи сифатида ҳали етук бўлмаган одам – жаноб Макронга атрофга камроқ қарашни ва бунинг ўрнига Франциянинг ички ишлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман”, дейди Лукашенко. 

Лукашенко шунингдек, Макронга Франциядаги норозиликларга жавобан ўз лавозимидан кетишни маслаҳат берди.  

“Мамлакат Президенти сифатида жаноб Макрон ўз мантиғига биноан икки йил олдин, қачонки, “сариқ нимчалилар” бош кўтарганда истеъфога чиқиши керак эди. Йиллар ўтиб, "нимчалилар" ҳали ҳам кўчаларда. Ажабланарлиси шундаки, у ҳали ҳам ўз лавозимида ва Франция оммавий норозиликлар одатий ҳол бўлган мамлакатга айланди”,  дейди Лукашенко. 


 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 521
Рейтинг: 2.9
t
×