Лукашенко лавозимидан ўз ихтиёри билан кетиши керак – Макрон
Олам
−
27 Сентябрь 2020
6710Франция Президенти Эммануэль Макрон Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўз лавозимини ихтиёрий равишда тарк этиши керак, деб ҳисоблайди.
"Бу ҳукумат инқирози, зўрлик билан ушлаб турилган авторитар ҳукумат. Лукашенко кетиши аниқ", дейди Франция Президенти.
Макрон, шунингдек, норозилик намойишларида қатнашаётган беларусларнинг жасоратига қойил қолишини таъкидлади.
"Улар ҳар ҳафтанинг дам олиш кунлари бўлаётган намойишлар орқали ўзларига қандай хавф туғдиришларини тушунишади, шунингдек, бу мамлакатда узоқ вақтдан бери босиб келинган демократия ҳаёти билан нафас олишга ҳам интилишади", дейди Франция Президенти. Шу билан бирга, у намойишларда қатнашган аёллар алоҳида ҳурматга лойиқлигини таъкидлади.
Франция раҳбари Беларусдаги вазиятни ҳал қилишда муҳим вазифа Россияга юклатилиши керак, деган фикрни билдирди. "Россия Беларусь билан жуда яқин алоқаларга эга", дея таъкидлади Макрон.
У 14 сентябрь куни Сочида Лукашенко ва Владимир Путин ўртасида ўтказилган музокараларни эслади.
"Мен Россия содир бўлаётган воқеаларда ўз ролини ўйнаши кераклигини айтдим. Агар Россия Федерацияси Лукашенкони сайловларнинг ҳақиқий натижаларини кузатиб бориш зарурлигига ундаганда, ҳаммаси ижобий бўлиши мумкин эди. Бироқ, орадан 15 кунлар атрофида вақт ўтди ва бунга эришиб бўлмади", деди Макрон.
Душанба кунидан бошлаб, Макроннинг Литвага ташрифи бошланади. Ташриф давомида у Вильнусда Беларусь президентлигига номзодини қўйган Светлана Тихановская билан учрашиши мумкин. Бу ташриф дастурига киритилмаган, лекин Тихановская шундай истак билдирса, учрашув бўлади. Шунингдек, маълумотларга кўра, Макронни Литвага ташрифи давомида унга ҳамроҳлик қиладиган Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дрианнинг Беларусь мухолифати етакчиси билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.
LiveБарчаси