Тихановская БМТни Беларусга кузатув миссиясини юборишга чақирди

Олам

image
Путин Хавфсизлик Кенгаши билан Лукашенконинг Москвага ташрифини муҳокама қилди north_east

Путин Хавфсизлик Кенгаши билан Лукашенконинг Москвага ташрифини муҳокама қилди

Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская БМТ Хавфсизлик Кенгашини мамлакатга кузатув миссиясини юборишга чақирди. У бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидаги нутқида гапирган. 

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг видеоселектор йиғилишида Тихановская шунингдек, БМТни Беларусда намойишчиларга қарши хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан зўравонлик қўлланилишини қоралашга ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича махсус йиғилишини ўтказишга чақирди. 

Мухолифат раҳбари халқаро ҳамжамиятдан сайловдаги қонунбузарликлар ва инсониятга қарши жиноятлар учун масъул бўлганларга қарши санкцияларни қўллашни сўради.

9 август куни президент сайловлари бўлиб ўтган Белорусияда бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери овоз бериш натижаларига рози бўлмаганларнинг оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. 

Дастлабки кунларда ҳаракатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан тўқнашувлар билан бирга кечди. 

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 6 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, бир неча ўнлаб ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва намойишчилар жароҳат олган. 

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Унинг асосий рақиби деб айтилган Светлана Тихановская 10,1 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллади. 

16 август куни Минскда Президент Лукашенко мухолифларининг энг кўп сонли митинги бўлиб ўтди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Светлана Тихановская

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг