Путин Хавфсизлик Кенгаши билан Лукашенконинг Москвага ташрифини муҳокама қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг Минскка ташрифи якунлари ва Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Москвага ташрифига тайёргарликни муҳокама қилди. Бу ҳақда бугун, 4 сентябрь куни Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

"Россия Бош вазирининг Минскка ташрифи натижалари, шу жумладан Беларусь Президентининг Москвага сафарига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди", дейди у. 

2 сентябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров яқин икки ҳафта ичида Москвада Россия Президенти Владимир Путин ва Александр Лукашенко ўртасида учрашув бўлиб ўтиши кераклигини айтганди. Аммо учрашувнинг аниқ санасини эълон қилмаганди. 

Путин ўтказган бугунги йиғилишда Хавфсизлик Кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев, парламентнинг ҳар икки палатаси спикерлари Валентина Матвиенко ва Виачеслав Володин  Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирлари Сергей Лавров,  Владимир Колоколцев ва Сергей Шойгу, ФСБ директори Александр Бортников ва ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкинлар иштирок этган.

Беларусдаги вазият барқарор эмас. Мамлакат пойтахти 9 август куни ўтказилган Президентлик сайловидан кейин намойишлар марказига айланди. Куч ишлатар тузилмалар ўртасида ҳам ҳамфикрлар бор деб айтиш қийин. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги сайтида Лукашенко қидирувга берилгани хабар қилинди. Орадан бир ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, беларусликлар халқи тинчигани йўқ. Улар ҳар куни тинч намойиш ўтказяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг