ТИФ Миллий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
31 Октябрь 2019
6535Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисига биринчи ўринбосар тайинланди.
Адлия вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Ҳукумат қарорига кўра, Сахи Сапармуҳамедович Аннакличев Миллий банк раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, етакчи чет эл банклари ва халқаро молиявий ташкилотлар билан, шу жумладан, замонавий ва хорижий тажрибада кенг қўлланадиган ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини жорий қилиш ва амалга оширилаётган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш орқали ҳамкорлик муносабатларини фаол ривожлантириш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.