Тicо'ни мажақлаб ташлаган Таhое ҳайдовчисига қарши жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
16 Декабрь 2023
14229Жорий йилнинг 14 декабрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Chevrolet Tahoe-2 ва Тico русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Эндиликда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида Тico русумли автомашина ҳайдовчиси С.Т. тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага мурожаат қилган.
Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорининг берган маълумотномасига кўра, С.Т. да оғир тан жароҳати – бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Chevrolet Tahoe-2 ҳайдовчиси М.Ю.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ЙТҲ 14 декабрь куни соат 13:00 лар чамасида Марғилон шаҳар А.Яссавий-Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳаси автомобиль йўлида содир бўлганди. Фуқаро М.Ю Chevrolet Tahoe-2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга ўтиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.Т. бошқарувидаги Тico русумли автомашинага урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этганди.
LiveБарчаси