Фарғонада Таhое қаршисидан чиққан Тicо'ни “янчиб ташлади”

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонада аянчли ЙТҲ содир этилгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ҳодиса кеча, 14 декабрь куни  тахминан соат 13:00 ларда юз берган. 

2003 йилда туғилган Ю.М. Таhое русумли автомобилини бошқариб, Марғилон шаҳар Аҳмад Яссавий ва Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашганида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, тескари йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1992 йилда туғилган Т.С . бошқарувидаги Тicо русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. 

Оқибатда Тicо ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙҲХБ Фарғона ИИБ Таhое Тicо ЖХХ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made