Тибетда даҳшатли қор кўчкиси содир бўлди. Қурбонлар бор

Олам

image

Тибетнинг Нйингчи шаҳрида қор кўчкиси оқибатида 28 киши вафот этди. Кўчки Паи ҳамда Дохонг Ла қишлоқларини бoғлаб турувчи туннель устига тушган. Бу ҳақда “Аljazeera” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 20 январь куни, кечки соат бирларда содир бўлган. Бир неча соат ўтгач, қутқарувчилар қор остидан 8 нафар одамнинг жасадини топишди. Кейин айни шу кунда яна 20 кишининг ҳалок бўлгани, 8 киши эса бедарак йўқолгани маълум бўлди.

Шунингдек, қор остидан 53 киши қутқариб олиниб, уларнинг беш нафари оғир жароҳат олгани учун шифохонага ётқизилган.

Йўловчиларнинг аксарияти хитойликлар нишонлайдиган янги йилни кутиб олиш учун ўз қишлоқларига қайтиб келаётган тибетликлар эди. Хитой расмийларига кўра, табиий офат жойига мингга яқин қутқарувчи ва ўнлаб тез ёрдам машиналари сафарбар этилган.

Маълумот учун, Нйингчи тахминан 3 040 метр баландликдаги шаҳар марказидан 2018 йилда очилган магистрал бўйлаб беш соатлик масофада жойлашган туман. Бу ҳудудда қиш мавсуми анча совуқ бўлади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қор кўчкиси Хитой туннель Тибет   Нйингчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг