Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан қўлга тушди
Жамият
−
27 Апрель 2019
8645Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари тиббиёт бирлашмасининг порахўр бошлиғини фош қилди.
Икки идора ходимлари текширувида, Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Х. фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилиш эвазига бирлашма кадрлар бўлими бошлиғи Н.С. орқали 2,5 млн сўмни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси