Тиббий ниқоб маймунчечакдан қутқара олмайди – ЖССТ

Жамият

image

Бутун дунё бўйлаб тарқалаётган маймунчечак вирусидан тиббий ниқоб билан ҳимояланиб бўлмаслиги айтилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, вирус терига тегиниш орқали, айниқса, жинсий алоқа пайтида юқади. Инфексияланган ҳайвондан ҳам касалликни юқтириш эҳтимоли мавжуд. Маймунчечак ҳаво-томчи йўли билан ҳам тарқалиши мумкин. Вирус билан зарарланган буюмлар, масалан, сочиқ ёки чойшаблар ҳам соғлом инсонга хавф туғдиради.

ЖССТ вакили маймунчечак коронавирус каби хавфли эмаслигини таъкидлайди. Бугунги кунда Европада ҳар ой тахминан 100 та янги касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунга қарамай, Европа Иттифоқида маймунчечак тарқалиш хавфининг олдини олиш ёки вирусга қарши эмлашни бошлаш учун чегара назоратини жорий этишни истисно этган.

Мутахассислар аҳолининг кенг қатламлари учун касалланиш хавфини паст деб баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, ҳозирги пайтда вируснинг таъсири унча катта эмас, бироқ аҳоли орасида маймунчечак ҳақидаги хабардорликни ошириш, текширувлар ўтказиш ва беморлар билан алоқада бўлганларни кузатиб бориш тавсия этилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аэропортларида чет элдан маймунчечак кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тиббий ниқоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг