Озарбайжонда карантин кучаймоқда, ниқоб тақмаганлик учун жарималар оширилди

Олам

image

Озарбайжонда каратин қоидалари кун сайин кескинлашмоқда. Бугун, 29 июнь куни мамлакат Миллий мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тиббий ниқобдан фойдаланмаганлик учун чора кўриш бўйича янги ўзгартириш киритилди. 

Миллий мажлиснинг навбатдан ташқари йиғилишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган ўзгаришлар муҳокама қилинди. Унга кўра, эпидемияга қарши режим, санитария-гигиена ва карантин даврида шахсий ҳимоя воситаларидан фодаланиш мажбурий этиб белгиланди. Ушбу тартибни бузган шахслар 100 манат (58 АҚШ доллари), мансабдор шахслар 200 манат (117 АҚШ доллари), юридик шахслар 400 манат (235 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилади. 

Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, маъмурий ҳуқуқбузарлик бир йил ичида қайта содир этилса, жисмоний шахслар 200 манат (117 АҚШ доллари), мансабдор шахслар 400 манат (235 АҚШ доллари), юридик шахслар 800 манат (470 АҚШ доллари) жаримага тортилади. 

Қайд этиш ўринлики, мамлакат Президенти Илҳом Алиев турмуш ўртоғи – вице-президент Меҳрибон Алиева билан шу кунларда кўплаб ижтимоий объектларнинг очилиш маросимида иштирок этмоқда, районлардаги ўзгаришлар, ислоҳотларнинг бориши билан танишмоқда. Тадбирларда Президент ва унинг рафиқаси мунтазам тиббий ниқобда намоён бўлмоқда. 

Маълумот ўрнида, аввал жарималалар тегишлилигача 50, 100, 200 манатни ташкил этган. 

Озарбайжонда коронавирусга чалинганлар 16 424 кишини ташкил этмоқда. Беморларнинг 9026 нафари соғайган, 198 киши вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Карантин Тиббий ниқоб

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг