Тезликда Ислом Махачевдан кучлироқман – Волкановски

Спорт

image

Австралиялик амалдаги UFC чемпиони Алекс Волкановски Ислом Махачевга қарши жангга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

“Мен Хабиб-2 билан жангга тайёргарлик кўряпман. Мураббийларим билан қаттиқ меҳнат қилдик. Ҳамма Махачев бошқача жангчи, дейди, лекин мен ҳам бир жойда турмайман. Исломни ҳурмат қиламан, аммо мен бошқалар каби ҳаракат қиладиган оддий жангчи эмасман. Яна шуни биламанки, Ислом кучли курашчи. Кўпчилик нимага эришганимни, қандай жангларда ғалаба қозонганимни унутиб, ғалабани олдиндан Махачевга бермоқда. Тезликда рақибимдан устунлик қиламан", дейди Волкановски.  

Маълумот учун, Махачев ва Волкановски ўртасидаги жанг 12 февралга ўтар кечаси UFC 284-турнирида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни “Hardcore FC” Гран-приси ғолиби Дмитрий Аришев бўлажак жангда Волкановскининг ҳам имкониятларини юқори эканлигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Волкановски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made