Тезкор: Наманганда шифохоналар қизамиққа чалинган болалар билан тўлмоқда

Саломатлик

image

Наманганда вилоятида 235 бола қизамиққа чалиниб, даволанмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, Наманган вилоятида қизамиқ касаллиги билан гумон  қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо-ўрни Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида.

“Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 та бемор даволанмокда, 5 шифо-ўрни захираси мавжуд, Бешкапа  болалар  сиҳатгохида 100 ўринда 2 ёшдан юқори  беморлардан 20 нафари даволанмокда, 80 шифо-ўрни захираси мавжуд”, дейилади қўмита маълумотида. 

Ҳозирги кунда вилоятда жами 85 шифо-ўрни захираси бор, 285 та бемордан 62 %и 1 ёшгача болалар, 25 %и 1-3 ёшдаги болалар. Вилоятда диагностикум, реагент ва вакциналар етарли миқдорда мавжуд экани айтилмоқда. 

Наманганда 1936 нафар болалар эпидемиологик кўрсатма асосида қизамиқ касаллигига қарши вакцина билан эмланган. Ҳозирда даволаш профилактика муассасалари эмлаш хоналарида 310 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси  захираси мавжуд.  

Жорий йилнинг январь – октябрь ойлари давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қизамиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made